05.06.2021 09:03
7285
Конте «Тоттенҳэм»ни бошқармайди

«Интер»нинг собиқ бош мураббийи Антонио Конте «Тоттенҳэм»ни бошқармайди. 

The Telegraph'нинг хабар беришича, Лондон клуби ортиқ италиялик мураббийга қизиқмаяпти. 

Журналист Фабрицио Романонинг таъкидлашича, томонлар молиявий талаблар борасида келиша олишмаган. Жанлука Ди Марцио эса Конте бу мавсумда дам олмоқчилигини хабар қилди. 

Эслатиб ўтамиз, Конте ўтган мавсумда «Интер»ни А Серия чемпиони қилиб, «Ювентус»нинг 9 йиллик ҳукмронлигига барҳам берди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар