05.06.2021 18:42
5296
Анвар Бердиев Суперлига клубида иш бошлади

Сўнгги икки йилдан буён Про лигада фаолият юритган Анвар Бердиев Суперлига жамоасида иш бошлади.

Яқинда «Бухоро» клуби бош мураббийлигини тарк этган Анвар Бердиев «Турон» клуби мураббийлар штабидан ўрин олган

«Фаолияти давомида «Насаф», «Бунёдкор» ва «Нефтчи» каби номдор клубларда ёрқин ўйинлари билан мухлислар меҳрини қозонган собиқ футболчи Анвар Бердиев клубимиз мураббийлар штабида иш бошлади.

Истеъдодли мураббий бугунга қадар Фарғонанинг «Истиқлол» ва «Бухоро» клубларида бош мураббий сифатида ишлаган. Анвар Қурбонович жамоамиз ҳужум чизиғини янада кучайтириш мақсадида клубимиз тизимига ёрдамчи мураббий сифатида жалб этилди», - дейилади «Турон» клуби хабарида.

Маълумот учун, «Турон» Суперлига жорий мавсумида ҳали ғалаба нималигини билмай, 9-турдан кейин турнир жадвалида 3 очко билан сўнгги 14-ўринни эгаллаб турибди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар