04.06.2021 09:47
2429
«Арсенал»нинг собиқ ҳужумчиси Бендтнер футболчилик фаолиятини якунлади

«Арсенал», «Ювентус» клублари ва Дания миллий жамоасининг собиқ ҳужумчиси Никлас Бендтнер 33 ёшида футболчилик фаолиятини якунлади. 

Бендтнер фаолияти давомида «Бирмингем», «Сандерленд», «Вольфсбург», «Ноттингем Форест», «Русенборг» ва «Копенҳаген» клубларида ҳам ўйнаган. 

Ҳужумчи «Юве» сафида 2013 йили Италия чемпиони бўлган, «Вольфсбург» билан Германия Кубоги ва Суперкубогини қўлга киритган, «Русенборг» таркибида Норвегия чемпионига айланган. 

Бендтнер Дания миллий жамоасида 81та ўйин ўтказиб, 30та гол урган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар