03.06.2021 09:02
4053
Ўрунов янги мавсумга тайёргарликни «Спартак-2» сафида бошлайди

«Спартак» яримҳимоячиси Остон Ўрунов тез орада жароҳатидан қутулиб, янги мавсумга тайёргарликка киришади. 

«РБ Спорт»нинг хабар қилишича, ўзбекистонлик 20 ёшли футболчи «қизил-оқлар»нинг асосий эмас, иккинчи жамоаси билан йиғинни бошлайди. 

«Спартак-2» Россия чемпионатининг иккинчи дивизионида қатнашади ва у ерда чемпионат 10 июлдан старт олади. 

Ўрунов ўтган мавсумда РПЛда «Спартак» ва «Уфа» (ижарада) сафида 8та ўйин ўтказди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар