03.06.2021 12:33
3744
Бензема: «Мбаппе - «Реал» учун жуда мос ўйинчи»

«Реал» ва Франция миллий жамоаси ҳужумчиси Карим Бензема «ПСЖ» форварди Килиан Мбаппенинг Мадрид клубига ўтиши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берди.

«Мбаппе - «Реал» учун жуда мос ўйинчига айланган бўларди. У Мадридда муваффақият қозониш учун барча керакли жиҳатларга эга бўлган ажойиб ўйинчи.

Килиан билан бирга машғулотлар ўтказганман. У катта тезликка эга бўлган жуда яхши ҳужумчи», - дея Бенземанинг сўзларини келтирмоқда Marca.

Аввалроқ, «Реал» ёзги трансфер ойнасида аксарият ўйинчилар билан хайрлашиб, Мбаппенинг трансферини амалга ошириш учун маблағ тўплаши ҳақида хабар берилганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар