03.06.2021 14:19
17336
Анчелотти Бэйлнинг «Реал»даги тақдири ҳақида гапирди

«Реал» янги бош мураббийи Карло Анчелотти ижара асосида «Тоттенҳэм»да тўп сураётган Гарет Бэйлнинг кейинги тақдири ҳақида фикрини билдирди.

«Якунланган мавсумда Бэйл Англия Премьер-лигасида етарлича ўйин амалиётига эга бўлмади, бироқ шунга қарамай кўп гол урди. У мавсум якунида анча яхши ҳаракат қилиб, барқарор тўп сура олди. 

Уни яхши биламан. Агар Гаретда кучли мотивация бўлса, у мавсумни юқори даражада ўтказа олишига ҳеч қандай шубҳам йўқ», - дейди Анчелотти Marca билан суҳбатда.

Анчелотти Мадридга қайтишидан аввал, «Реал» уэльслик ҳужумчини трансферга қўймоқчи эканлиги ҳақида хабарлар тарқалганди. 

Маълумот учун, Бэйл АПЛ якунланган мавсумида 20 ўйинда 11та голга муаллифлик қилди. Анчелотти 2013-2015 йиллар давомида «Реал»да Гарет Бэйл билан бирга ишлаган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар