01.06.2021 09:57
15219
«Манчестер Сити»нинг 3 ўйинчиси жамоадаги ўрнидан норози. Улар клубни тарк этишлари мумкин

«Манчестер Сити»нинг бир қатор футболчилар жамоадаги ролидан норози. 

Тhe Athletic'нинг хабар қилишича, ҳимоячи Эмерик Лапорт, вингер Раҳим Стерлинг ва ҳужумчи Габриэл Жезус кам ўйин амалиётига эга бўлишаётгани учун «шаҳарликлар» сафини тарк этишлари мумкин. Бундан ташқари, Риёз Маҳрез ҳам ёзда жамоасини ўзгартириш ниятида.

Ўз навбатида «Манчестер Сити» раҳбарияти ва бош мураббий Пеп Гвардиола қайта қуришни режалаштиришган. Клубнинг ёздаги асосий трансфер мақсадлари – «Тоттенҳэм» ҳужумчиси Ҳарри Кейн ва «Астон Вилла» яримҳимоячиси Жек Грилиш.

«Манчестер Сити» якунланган мавсумда Англия Лига Кубоги ва АПЛда ғолиб бўлди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар