01.06.2021 11:21
8972
Агуэро жисмоний ҳолати ва Мессининг «Барса»да қолиши ҳақида гапирди

«Барселона»нинг янги футболчиси Серхио Агуэро ўтган мавсумда яхши ўйнай олмагани сабаби ва Мессининг каталонияликлар сафида қолиши эҳтимоли тўғрисида гапирди.

«Ўтган мавсумни инобатга олмаганда, «Сити»да 9та яхши мавсумни ўтказдим. Қолаверса, жамоага юқори натижаларга эришишда ёрдам бердим. 

Ўтган мавсумда тиззамдаги муаммолар туфайли максимал даражани кўрсата олмадим. Ҳозир мукаммал ҳолатдаман. Энди буни кўрсатишим керак.  

Премьер-лигада ғолиб бўлганимиздан сўнг кечки овқатда Гвардиола менга дунёнинг энг яхши жамоасига ўтаётганимни айтди. 

Гвардиоланинг «Барса»га қайтиши? Унинг «Ман Сити» билан амалдаги шартномаси бор. Бу ҳақда гапира олмайман.

Месси? Ўйлашимча, у «Барселона»да қолади. Лео билан бир клубда ўйнашга умид қиламан. Уни жуда яхши биламан, биз ажойиб дўстлармиз», — дея Агуэронинг сўзларини келтиради AS.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар