31.05.2021 13:15
11073
Рауль ва Конте «Реал» таклифини рад этишди

«Кастилья» устози Рауль Гонсалес ва «Интер»нинг собиқ бош мураббийи Антонио Конте «Реал»ни қабул қилиб олишдан бош тортишди, деб хабар беради COPE.

Манбага кўра, «қаймоқранглилар»ни Бельгия миллий жамоаси устози Роберто Мартинес бошқариши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Мадрид клуби 27 май куни бош мураббий Зинедин Зидан истеъфосини эълон қилди. Жамоа ўтган мавсумда Ла Лигада 2-ўринни эгаллади, Чемпионлар Лигасида эса яримфиналгача борди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар