31.05.2021 20:10
1724
Лукаку — А Сериянинг якунланган мавсумдаги энг яхши ўйинчиси

«Интер» ҳужумчиси Ромелу Лукаку А Серияда 2020/21 йилги мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилди. 

Бельгиялик футболчи якунланган мавсумда 24та гол ва 11та ассистни ўз ҳисобига ёздириб, «нерадзурри»нинг чемпионлигига катта ҳисса қўшди.

Бунгача Жанлуижи Доннарумма (энг яхши дарвозабон, «Милан»), Кристиан Ромеро (энг яхши ҳимоячи «Аталанта»), Николо Барелла (энг яхши яримҳимоячи, «Интер»), Криштиану Роналду (энг яхши ҳужумчи, «Ювентус») ва Душан Влаҳович (энг яхши ёш ўйинчи, «Фиорентина») ҳам индивидуал совринларни қўлга киритишганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар