31.05.2021 12:10
16579
«Клубнинг қўллаб-қувватлашини ҳис қилмадим» — Зидан «Реал» мухлисларига очиқ хат ёзди

«Реал» бош мураббийлигидан истеъфога чиққан Зинедин Зидан Мадрид клуби мухлисларига очиқ хат ёзди. 

«Кетдим, лекин хайрлашмайман. Мураббий бўлиб ишлашдан чарчамайман. 2,5 йиллик фаолиятимдан кейин кетдим. Шунча ғалаба ва совринлардан сўнг энг юқори савияда қолиш учун жамоага янгилик кераклигини ҳис қилдим. 

Энди вазият бошқача. Клуб томонидан ишончни ҳам, яқин келажакда жамоа қуриш учун ёрдамни ҳам кўрмадим.

Футболни тушунаман ва «Реал»дек клубнинг талабларини ҳам яхши биламан. Ғалаба қозона олмаганингизда, кетишингиз керак», — деб ёзади Зидан мактубида.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар