30.05.2021 20:25
6225
«Нефтчи» «Бухоро» билан ўйинда Про лигадаги илк мағлубиятини тан олди

Про лига 9-турининг марказий ўйини Ғиждувонда «Бухоро» ва «Нефтчи» ўртасида кечди.

Про лига жорий мавсумдаги 7 ўйинда ўз дарвозасидан бор йўғи 1та гол ўтказиб юборган «Нефтчи», Ғиждувондаги ўйиннинг дастлабки 30 дақиқалигида 2та гол ўтказиб юбориб, якунда мавсумдаги илк мағлубиятни тан олди. Ҳимоячилар Азамат Исроилов ва Жасур Ўриновнинг голлари мезбонларга ғалаба келтирди.

Натижада, ушбу ғалаба эвазига «Бухоро» очколари сонини 16тага етказиб, 2-ўринга кўтарилди. «Нефтчи» эса 19 очко билан 1-ўринда бормоқда.

Қайд этиш жоиз, турнинг марказий ўйини ТВ орқали жонли эфирда намойиш этилиши режалаштирилган эди, бироқ «Футбол» ТВ кўчма телевизион станцияси Ғиждувонга етиб борганига қарамай, мезбон клуб трансляция учун зарур шароитни яратиб бера олмагани сабабли ўйин кўрсатилмади.

Про лига. 9-тур.
«Бухоро» - «Нефтчи» - 2:0

Голлар: Азамат Исроилов 19, Жасур Ўринов 27.
«Бухоро»: Сардор Қобулжонов, Жасурбек Ўринов, Ҳакимхон Аъламхонов, Марко Милич Азамат Исроилов, Анваржон Жўраев, Санъат Шихов, Рустамжон Абдуҳамидов, Алишер Саноев, Шавкат Саломов, Давронбек Исоқов.
«Нефтчи»: Акбар Тўраев, Акмал Шораҳмедов, Собит Синдаров, Сардор Абдунабиев, Шерзод Каримов, Абдуллоҳ Олимов, Шавкат Муллажонов, Аъзамжон Алиев, Сайдулло Раҳматов, Дарко Станоевич, Марко Обрадович.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар