30.05.2021 11:26
5477
«Арсенал» 3 яримҳимоячисини сотмоқчи

«Арсенал» ёзги трансферлар ойнасида бир қанча футболчиларини сотишни режалаштирмоқда.

Журналист Фабрицио Романонинг ёзишича, клуб яримҳимоячилар Маттео Гендузи, Гранит Жака ва Лукас Торрейра трансферлари устида ишламоқда. 

Гендузи трансфери борасида «Марсель» билан музокаралар олиб борилмоқда. Жака тез орада «Рома»га ўтиши мумкин. Торрейрага эса аниқ таклиф йўқ. 

22 ёшли француз ўтган мавсумни «Ҳерта»да, уругвайлик 25 ёшли футболчи «Атлетико»да ижарада ўтказди. Швейцариялик 28 ёшли хавбек эса «тўпчилар» сафида АПЛда 31та баҳсда майдонга тушди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар