29.05.2021 20:28
14294
Роналду собиқ клубига қайтишни истамоқда. Криштиану Аллегрининг режаларидан ўрин олмаган

«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду ёзги трансфер ойнасида Турин клубини тарк этмоқчи. У фаолиятини давом эттириш учун бир нечта вариантларни кўриб чиқмоқда, дея ёзади Cadena Ser.

Манбанинг ёзишича, португалиялик футболчи «Юве» Чемпионлар лигасига йўлланма олгач, клубда қолишни истаган. Бироқ Пирло ўрнига Массимилиано Аллегри бош мураббий сифатида иш бошлагач, 36 ёшли форвард италиялик мутахассис режаларидан ўрин олмагани ойдинлашган.

Шу боис Криштиану ўз агенти Жорже Мендешга вариантларни кўриб чиқишни сўраган. Қайд этилишича, Роналдунинг ўзи собиқ клуби «Манчестер Юнайтед»га қайтиб, фаолиятини Англияда давом эттиришни истамоқда. 

Аввалроқ, португалиялик форварднинг манчестерликлар бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер билан телефон орқали суҳбатлашгани ҳақида хабар берилганди.
 
Маълумот учун, Роналду А Серия жорий мавсумида 33 ўйинда 29та гол киритиб, турнирнинг энг яхши тўпурарига айланди. Криштианунинг Туриндаги йиллик маоши 30 миллион еврони ташкил этади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар