29.05.2021 20:20
2598
Теглар
Про лига. «Янгиер» «Хоразм» билан дуранг ўйнади, «Шўртан» Тошкентда ғалабани қўлдан чиқарди

Про лига 9-тури доирасидаги дастлабки икки ўйин якунланди.

Азамат Абдураимов мураббийлигидаги «Янгиер» ўз майдонида «Хоразм» билан дуранг қайд этди – 0:0. Учрашувнинг 90+5-дақиқасида мезбонлар гол киритишди, аммо бош ҳакам Аҳрол Рисқуллаев тўп футболчининг қўлига текканини кўриб, голни бекор қилди.

Асрор Алиқулов бошчилигидаги «Шўртан» ҳам Тошкентда «Оқтепа» билан дуранг ўйнади. Ғузорликлар ҳисобни очганига қарамай, мезбонлар фарқни йўқотиб, якунда муроса кўчаси танланди – 1:1.

Про лига. 9-тур. 
29 май (шанба)
«Оқтепа» - «Шўртан» - 1:1

Голлар: Исломбек Каримов 43 – Чориёр Турсунқулов 26.

«Янгиер» - «Хоразм» - 0:0.

Турнир жадвали:

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар