29.05.2021 13:12
16369
Погба финалдан кейин «МЮ» мухлисларига мурожаат қилди

«Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Поль Погба Европа лигаси финалидаги «Вильярреал»га қарши ўйиндан (1:1, 10:11) кейин клуб мухлисларига мурожаат қилди.

«Финалдаги омадсизликдан кейин ўзимга келиш учун бир неча кун керак бўлди. Албатта, энг муҳим ўйинимизда ғалаба қозона олмаганимиздан жуда хафаман, аммо биз бошни тик тутиб олдинга қарайдиган клубмиз. Барча мухлисларга қўллаб-қувватлаш учун миннатдорчилик билдираман. Бу мағлубиятдан кейин янада кучли бўлиб қайтамиз», - дея ёзади франциялик футболчи твиттердаги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, «МЮ» АПЛда 2-ўринни олган бўлса, Англия кубоги яримфиналида «Лестер»га мағлуб бўлди, Европа лигаси финалидаги «Вильярреал» билан учрашувда эса 1:1 натижадан кейин пенальтилар сериясида 10:11 ҳисобида мағлубиятга учради.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар