29.05.2021 11:11
706
Облак – Ла Лиганинг май ойидаги энг яхши футболчиси

«Атлетико» дарвозабони Ян Облак Испания чемпионатининг май ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди. 

Словениялик посбон ушбу ойда 5та ўйинда 18 бор сейв қилди, икки баҳсда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. 

Облак овозлар сони бўйича «Бетис» ҳужумчиси Борха Иглесиас, «Валенсия» хавбеки Карлес Солер, «Реал» яримҳимоячиси Каземиро, «Вильярреал» форварди Жерар Морено, «Алавес» ҳужумчиси Хоселу ва «Сельта» форварди Санти Минани ортда қолдирди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар