29.05.2021 10:22
2699
Гвардиола: «Финалда ғалаба қозониш учун қийналишимиз кераклигини биламан»

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола «Челси»га қарши ЕЧЛ финалидан олдин ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Финалда ғалаба қозониш учун азоб чекишимиз кераклигига аминман. Бардошли ва мослашувчан бўлиш керак. Финалда бўлиш – жуда ажойиб имтиёз. Фаолиятим бошида ҳеч бўлмаганида бир бор Чемпионлар Лигасида финалида ўйнайман, деб ўйлагандим. 

Финалдамиз. Омадимиз келди. Футболчиларга нима дейишимни аниқ биламан. Уларни ортиқча безовта қилмоқчи эмасман. Хавотирга тушиш ёки асабийлашиш одатий ҳолат», –дея Гвардиоланинг сўзларини келтиради клуб расмий сайти.

«Манчестер Сити» – «Челси» баҳси бугун, 29 май куни бўлиб ўтади. Беллашув Тошкент вақти билан 00:00да бошланади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар