29.05.2021 16:28
1396
АПЛ май ойининг энг яхши футболчиси аниқланди

Англия Премьер-лигаси расмий сайти май ойи якунларига кўра, энг яхши футболчи номини эълон қилди.

Унга кўра, «Ньюкасл» клуби яримҳимоячиси Жо Уиллок ой лауреати деб топилди. Ҳуқуқий жиҳатдан «Арсенал» клубига тегишли англиялик 21 ёшли футболчи мавсумнинг сўнгги тўрт ўйинида 4та голга муаллифлик қилди.

Ой лауреати бўлиш учун Уиллокдан ташқари, Гарет Бэйл («Тоттенҳэм»), Алиссон, Садио Мане (иккиси ҳам – «Ливерпуль»), Кристиан Бентеке («Кристал Пэлас»), Арон Рамсдэйл («Шеффилд»), Николя Пепе («Арсенал») ва Родриго («Лидс») сингари ўйинчилар даъвогарлар сафига киритилганди.

Қайд этиш жоиз, Жо сўнгги саккиз йил ичида ушбу совринни қўлга киритган «Ньюкасл»нинг илк ўйинчиси бўлди. Сўнгги марта 2013 йилнинг ноябрь ойида клуб дарвозабони Тим Крул ойнинг энг яхши ўйинчиси деб топилганди.

Маълумот учун, «Ньюкасл» АПЛ жорий мавсумини 45 очко билан 12-ўринда якунлади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар