28.05.2021 18:53
10135
Осакодан пента-трик, Минаминода дубль. Япония 10:0 ҳисобида ғалаба қозониб, ЖЧ-2022 3-саралаш босқичига йўлланма олди

ЖЧ-2022 ва Осиё кубоги-2023 қўшма 2-саралаш босқичи доирасида Япония миллий жамоаси ўз майдонида Мьянма устидан ўта йирик ҳисобда зафар қучди.

Осаконинг 5та, Минаминонинг 2та гол якунда «самурайлар»га йирик – 10:0 ҳисобидаги ғалабани келтирди.

Натижада, Япония миллий жамоаси «F» гуруҳида очколари сонини 18тага етказиб, муддатдан аввал ҳал қилувчи 3-саралаш босқичига йўлланма олди. Тожикистон миллий жамоаси 10 очко билан 2-ўринда, Қирғизистон 7 очко билан 3-ўринда бораётган бўлса, Мьянма ва Мўғулистон сўнгги ўринларни банд этган.

ЖЧ-2022 саралаш баҳси. 7-тур.
Япония – Мьянма – 10:0
Голлар
: Минамино 8, 66, Осако 22, 30, 36, 49, 88, Морита 56, Камада 84, Итакура 90.

Маълумот учун, Япония навбатдаги учрашувини 7 июнь куни ўз майдонида Усмон Тошев бошчилигидаги Тожикистон миллий жамоасига қарши ўтказади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар