28.05.2021 15:16
16910
Теглар
Лукаку Англияга қайтмоқчи. Футболчининг агенти Ромелунинг собиқ клуби билан музокара ўтказди

«Интер» ҳужумчиси Ромелу Лукаку Англия Премьер-лигасига қайтиши мумкин. 

Бельгиянинг Het Laatste Nieuws нашрининг ёзишича, «Челси» клуби вакиллари Лукакунинг агенти билан музокара ўтказиб, Ромелуни Лондонга қайтариш масаласини муҳокама қилган. Бош мураббий Томас Тухель Лукакуни жамоасида кўрмоқчи. Футболчининг ўзи ҳам Конте «Интер»дан истеъфога чиққани сабабли Англияга қайтишга қарши эмас.

«Аристократлар» ёзги трансфер ойнасида бир қатор футболчиларни трансферга қўйиб, ушбу трансфер учун маблағ йиғмоқчи.

Маълумот учун, бельгиялик 28 ёшли форвард 2011-2014 йиллар давомида «Челси»га тегишли бўлиб, асосан бошқа клубларда ижарада тўп сурган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар