28.05.2021 21:33
1161
Теглар
«Интер» Бастони билан шартномани узайтирди

Ҳимоячи Алессандро Бастони «Интер» билан шартномасини узайтирди. 

22 ёшли футболчи билан тузилган янги битим 2024 йил 30 июнгача мўлжалланган. 

Аввалроқ ҳимоячига «Ливерпуль», «Барселона» ва «Бавария» ҳам қизиқиш билдираётгани хабар қилинганди. 

Бастони якунланган мавсумда А Серияда 33та ўйин ўтказиб, 3та голга ассистентлик қилди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар