26.05.2021 10:52
12164
Торрес футболчилик фаолиятини тиклаганини маълум қилди

«Ливерпуль», «Челси» ва «Атлетико»нинг собиқ ҳужумчиси Фернандо Торрес футболчилик фаолиятини тиклашга қарор қилди.

«Фақат футбол ўйнаганимдагина ҳаётдан завқланаман. Шу сабабли катта футболга қайтяпман. Жума куни қайси жамоага ўтганимни маълум қиламан», – деб ёзади Испания миллий жамоасининг собиқ форварди «инстаграм»даги саҳифасида. 

37 ёшли Торрес 2019 йили фаолиятини якунлаганди. Унинг сўнгги жамоаси Япониянинг «Саган Тосу» клуби эди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар