26.05.2021 14:58
3337
Суарес Мессига «Барса»да қолишни маслаҳат берди

Мадриднинг «Атлетико» клуби ҳужумчиси Луис Суарес «Барселона» форварди Лионель Мессига Каталония клубида қолишни маслаҳат берди. 

«Мессига дўсти ва унинг мухлиси сифатида «Барселона»да қолишни маслаҳат бераман. Бу ҳақда унинг ўзига ҳам айтгандим», - дея Суареснинг сўзларини келтирмоқда Marca нашри.

«Барса» бош мураббийи Роналд Куман Каталонияда иш бошлагач, Луис Суарес унинг режаларидан ўрин олмаганини айтгач, уругвайлик ҳужумчи 2020 йилнинг сентябрь ойида «Атлетико»га ўтганди. 34 ёшли уругвайлик форвард Мадриддаги дастлабки мавсумида «Атлетико» билан чемпионликни қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, Мессининг «Барселона» билан амалдаги шартномаси 30 июнь куни якунига етади. Аввалроқ, аргентиналик 33 ёшли форварднинг клубда қолиши ҳақида хабар берилганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар