26.05.2021 18:34
5540
«Наполи» бош мураббийлиги учун асосий даъвогар маълум бўлди

Италиялик мутахассис Лучано Спаллетти «Наполи»ни бошқариш учун асосий даъвогар саналмоқда.

Италиялик журналист ва инсайдер Николо Скиранинг хабар беришича, Спалетти «Наполи» билан деярли келишувга эришган. 62 ёшли мураббийнинг Неаполь клубидаги йиллик маоши 3,5 миллион еврони ташкил этиши кутилмоқда.

Қайд этилишича, клуб президенти Аурелио Де Лаурентиснинг шахсан ўзи Лучано Спалетти номзодини маъқуллаган. 

«Наполи» А Серия якунларига кўра Чемпионлар лигасига йўлланма ололмагач, Женнаро Гаттузони истеъфога чиқарганди. 

Эслатиб ўтамиз, Лучано Спаллетти 2019 йилда «Интер»ни тарк этгач, ҳозирга қадар ишсиз ҳисобланади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар