26.05.2021 13:51
6064
Теглар
La Gazzetta dello Sport: Конте раҳбарият билан келишмовчилик туфайли «Интер»ни тарк этади

«Интер» клуби бош мураббийи Антонио Конте тез орада жамоани тарк этади, дея хабар бермоқда La Gazzetta dello Sport.

Нашрнинг ёзишича, италиялик мутахассис ва миланликлар раҳбарияти ўртасида келишмовчилик юз берган. Клуб раҳбарияти молиявий инқироз туфайли сармоялар миқдорини қисқартириш ва жамоадаги иш ҳақини 20 фоизга камайтиришни ўйламоқда. Конте эса бу режани клуб амбицияларига зид деб ҳисоблаб, келаси мавсумни муваффақиятли ўтказиш учун таркибни кучайтириш лозим деб ҳисобламоқда. 

Қайд этилишича, Конте ва «Интер» ўртасидаги амалдаги шартнома 48 соат ичида бекор қилиниши мумкин. Келишувни расман бекор қилиш учун шунча вақт талаб этилади.

Маълумот учун, 51 ёшли мутахассис 2019 йилнинг ёзида «Интер» бош мураббийига айланиб, жорий мавсумда клуби билан А Серияда скудеттони қўлга киритди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар