26.05.2021 10:35
5892
Бош жамоа лагерида: асосий юлдузлар шу ерда. Жамоа Саудиядаги «жанглар»га тайёрми?

ЖЧ-2022 саралашининг иккинчи босқич ўйинларига тайёрланаётган Ўзбекистон миллий жамоаси Чимёнда йиғин ўтказмоқда. #FootWeek кўрсатувининг навбатдаги сонини айнан бош машғулот жараёнига бағишладик.

Ўзбекистон иккинчи саралаш босқичида 5-турдан кейин Саудия Арабистонидан кейин 2-ўринни эгаллаб турибди. Жамоа Чимёндаги йиғиндан сўнг БААга йўл олади ва у ерда Австралия миллий жамоаси билан назорат ўйинини ўтказади. Бу ўйин ноодатий форматда ўтказилади – 30 дақиқадан 3 тайм. Бу ташабббус Австралия томонидан чиққан ва таркибдаги барча футболчиларни синаб олиш имконини қўлдан бой бермаган Вадим Абрамов уни қўллаб-қувватлаган. БААдан эса Саудияга йўл оладиган «бўрилар» у ерда ҳал қилувчи ўйинларда майдонга чиқади.

Чимёнда легионерлардан Отабек Шукуров, Жалолиддин Машарипов, Достон Ҳамдамов, Одил Ҳамробеков, Одил Аҳмедовни кўрдик. Эълон қилинган таркибдан кейинчалик турли сабабларга кўра чиқарилган Мурод Холмуҳаммедов ва Лутфулло Тўраев ўрнига чақирилган Ҳусниддин Алиқулов ва Абдулла Абдуллаев, шунингдек, ОФК кубоги гуруҳ босқичида яхши иштирок этиб қайтган «Насаф»чилар ҳам жамоа билан бирга.

Салқин, ёмғирли ва кислородга тўйинган ҳавода футболчилар руҳан ва жисмонан тикланиш машқларини бажаришди. Бу йиғин йигитлар дам олиб, тикланишлари учун айнан Чимёнда ташкил қилинган. Ахир уларнинг барчаси қийин ўйинлар ўтказиб қайтган.

Денис Иванков уч дарвозабон билан шуғулланмоқда: Санжар Қувватов, Абдувоҳид Неъматов, Валижон Раҳимов. Мирко Йеличич жисмоний машқларни ўтказяпти. Абрамов футболчиларга керакли маслаҳатлар беряпти. Йигитлар тиришқоқлик билан ишлашаётгани ва маслаҳатларга амал қилишга жон-жаҳди билан ҳаракат қилаётганини кўрдик. Ҳар бир футболчи, айниқса, янги чақирилганлар таркибга кириш учун асатойдил меҳнат қилмоқда.

Кўрсатув давомида футболчиларнинг йиғин ва бўлажак ҳал қилувчи ўйинлар ҳақидаги фикрларини тинглашингиз мумкин. Шунингдек, Аҳмедов Хитойдаги фаолиятини яна неча йиллик шартнома билан мустаҳкамлаб қўйгани, Машарипов Саудиянинг «Ан Наср» клубига қайтиши ва жамоа ОЧЛ учун уни қайдномага киритгани, Темурхўжа Абдухолиқов ҳужумдаги рақобатга тайёрлиги, Шукуров эса ментал жиҳатдан бизникилар араблардан кучли деб ҳисоблаши ва бошқа тафсилотларни билиб оласиз.

Демак, FootWeek эксклюзив сонини Kun.uz’нинг YouTube саҳифасида томоша қилинг.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар