25.05.2021 21:35
5673
Суарес: «Атлетико» билан ғолиб бўлиш «Барса»даги чемпионликдан қадрлироқ»

«Атлетико» ҳужумчиси Луис Суарес Ла Лига ғолибига айлангач, йиғлагани сабабини айтди.

«Футбол ишқибозлари учун яхши воқеа бўлди. Жуда зўр бўлди, лекин бошдан кечирган воқеаларим туфайли қийин эди. 

Албатта, Ла Лигада «Атлетико» билан ғолиб бўлиш «Барселона»даги чемпионликдан қадрлироқ. Ушбу соврин мен учун катта аҳамиятга эга. Жуда кўп қийналдик. Болаларим, рафиқам ҳақида ўйлайман... Ла Лигадаги ушбу ғалабадан сўнг болаларимнинг қувончини ҳеч қачон унутмайман.

Рафиқам билан видеоқўнғироқ орқали гаплашдим. У мен билан бирга йиғлади. У нақадар оғир лаҳзаларни бошдан кечирганимни билади. «Барса» мени асосий таркиб  машғулотларидан четлатганида азоблангандим. Тиззам безовта қилди, яхши даволаниш ва нормал ҳолатга қайтиш учун болаларим билан камроқ вақт ўтказдим», — дея Суареснинг сўзларини келтиради COPE.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар