25.05.2021 19:34
828
Теглар
Ҳоланд мухлислар томонидан Бундеслиганинг энг яхши ўйинчиси деб топилди

«Боруссия» форварди Эрлинг Ҳоланд мухлислар ўртасида ўтказилган сўровнома якунларига кўра,Германия чемпионатининг 2020/21 йилги мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди, дея хабар бермоқда клуб расмий сайти.

Норвегиялик 20 ёшли голеадор Бундеслига жорий мавсумида 28 ўйинда 27та гол ва 6та голли узатмани амалга оширди. 

Ҳоланд чемпионат тўпурарлари курашида «Бавария» форварди Роберт Левандовски (41та гол) ва «Айнтрахт» ҳужумчиси Андре Силвдан (28та гол) кейинги 3-ўринда қайд этилди.

Маълумот учун, Дортмунд клуби ҳам Бундеслига жорий мавсумини «Бавария» ва «РБ Лейпциг»дан кейинги 3-ўринда якунлади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар