25.05.2021 11:22
4714
«Бунёдкор» бош мураббийи ва Про лигадаги уч мураббийга ЎФА томонидан чора кўрилди. Тартиб-интизом қўмитаси 9та ҳолат бўйича қарорини эълон қилди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унга кўра, бир неча футболчи ва расмийларга нисбатан интизомий чоралар қўлланилди. 

1. Ўзбекистон Про лига 5-тури доирасидаги «Динамо плюс» - «Нефтчи» учрашуви (0:1) якунидан сўнг «Динамо» жамоаси мураббийлари Жасур Хамроев ва Дилшод Шарофутдинов бош ҳакам шаънига хақоратли сўзлар ишлатгани учун 2 та ўйинга четлатиш ва жарима интизомий чораси қўлланилди.

2. Ўзбекистон U18 Биринчилиги 3-тур доирасидаги «Оқтепа U-18»- «Насаф U-18» учрашувнинг 90+3-дақиқасида «Оқтепа U-18» жамоаси футболчиси Баҳром Козимов унга нисбатан ўйин қоидаси бузилгандан сўнг рақибга нисбатан тажовузкор ҳаракати учун 2та ўйинга четлаштириш интизом чораси қўлланилди.

3. Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи 3-тур доирасидаги «Орол» - «Локомотив» учрашувида «Орол» жамоаси бош мураббийи Тимур Турдиев унга ЎзПФЛ томонидан тақдим қилинган аккредитасияни ўз манфаатида бегона шахсга бергани ва уни техник зонага киритгани ва шу билан 2021 йилги мавсумда Ўзбекистон профессионал футбол лигаси томонидан ўтказиладиган мусобақалар Регламентининг 17.13, 17.17- бандларини бузганлиги учун унга нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

4. Ўзбекистон Футзал Олий лигасининг 16-тури доирасидаги «Бунёдкор» – «Металлург» учрашувнинг 35-дақиқасида «Металлург» жамоасининг футзалчиси Исломбек Бийтураев иккинчи ҳакам қароридан норозилигини билдириб ҳакам шаънига хақоратли сўзлар ишлатгани учун унга нисбатан 2та ўйинга четлаштириш ва жарима интизом чораси қўлланилди.

5. Ўзбекистон «U21» биринчилиги 7-тури доирасидаги «Сурхон U21» – ОКМК U21 учрашувининг 83-дақиқасида ОКМК U21 жамоаси футболчиси Искандар Бусинов тўп учун курашсиз рақиб оёғига қасдан зарба бергани ва тажовузкор хатти-ҳаракати учун унга нисбатан 3та ўйинга четлаштириш ва жарима интизом чораси қўлланилди.

6. Ўзбекистон «U21» биринчилиги 7-тури доирасидаги «Aндижон U21» – «Қўқон 1912 U21» учрашувининг 66-дақиқасида «Aндижон U21» жамоаси футболчиси Жамшидбек Хомидов мухлислар томонга қарата ножўя хатти-ҳаракати ва хақоратли сўзлар ишлатгани учун унга нисбатан 3та ўйинга четлаштириш жарима интизом чораси қўлланилди.

7. Ўзбекистон «U21» биринчилиги 5-тури доирасидаги «Сурхон U21» – «Локомотив U21» учрашувининг 66-дақиқасида «Локомотив U21» жамоаси футболчиси Aнваржон Aлижонов рақиб ўйинчини қўли билан ургани учун унга нисбатан 2та ўйинга четлаштириш жарима интизом чораси қўлланилди.

8. Ўзбекистон «U18» Биринчилиги 2-тур доирасидаги «Сўғдиёна U-18» - «Оқтепа U-18» учрашуви якунидан сўнг «Сўғдиёна U-18» жамоаси расмий вакили Aнвар Aлматов ва «Оқтепа U-18» жамоаси бош мураббийи Отабек Мансуров учрашув бош ҳаками шаънига хақоратли сўзлар ишлатганлиги учун жарима интизом чораси қўлланилди.

9. Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи 3-тур доирасидаги «Насаф» - «Бунёдкор» учрашуви давомида «Бунёдкор» жамоаси бош мураббий Шухрат Мақсудов ва ёрдамчи мураббий Марат Мифтахудинов ҳакам қарорига ўз норозилигини қўпол тарзда билдиргани, ҳакам шаънига хақоратли сўзлар ишлатгани ва бу билан улар 2021 йилги мавсумда Ўзбекистон профессионал футбол лигаси томонидан ўтказиладиган мусобақалар Регламентининг 18.2, 18.3- бандларини бузганлиги учун уларга нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди, дейилади ЎФА сайти хабарида.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар