23.05.2021 10:29
2254
Симеоне: «Клубнинг келажаги бор деб ўйлаганим учун қолгандим ва адашмадим»

«Атлетико» бош мураббийи Диего Симеоне Ла Лигадаги чемпионликдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Кўп одамлар учун хурсандман. Биринчидан, вирус туфайли кўплаб инсонлар бизни тарк этган оғир йилда чемпион бўлдик. Бу йилги чемпионат энг қийини эди. 

Кулгим келяпти. Нима учун, билмайман. Бу — қувонч. «Кальдерон»даги сўнгги ўйинни ўтказганимизда клубнинг келажаги бор деб ўйлаганим учун қолгандим ва адашмадим. Клуб ўсишда давом этмоқда», — дея Симеоненинг сўзларини келтиради Marca.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар