23.05.2021 15:58
16605
Шомуродов сўнгги турларда А Сериядаги энг яхши натижани қайд этди. Элдор бу борада Роналду, Иммобиле ва Лукакуни ҳам ортда қолдирган

«Женоа» клуби форварди Элдор Шомуродов А Серия сўнгги турларида сермаҳсуллик кўрсатмоқда, дея ёзади Optalvan статистик нашри.

Ўзбекистонлик 25 ёшли ҳужумчи А Сериянинг сўнгги 6 ўйинида ўз ҳисобига 5та гол ёзиб қўйган. Италия чемпионатининг бу оралиғида ҳеч бир футболчи Шомуродовдан яхшироқ натижа қайд эта олмаган. Шунингдек, «Фиорентина» ҳужумчиси Душан Влахович ҳам бу давр ичида 5та голга муаллифлик қилган, аммо унинг 3та голи пенальтилардан киритилган. Элдор эса бирор марта ҳам 11 метрлик нуқтага яқинлашмаган. «Ювентус» голеадори Криштиану Роналду ва «Лацио» тўпурари Чиро Иммобиле сўнгги турларда 4тадан голга муаллифлик қилган бўлса, амалдаги чемпион «Интер» ҳужумчиси Ромелу Лукаку 3та гол киритган.

Эслатиб ўтамиз, А Серия 38-тури доирасида «Женоа» «Кальяри» дарвозасини ишғол этиб, жамоасига ғалаба келтирди. Бу унинг А Сериядаги 8-голига айланди. 

Маълумот учун, «Женоа» турнир якуни арафасида А Серияни 42 очко билан 11-ўринда якунлашга яқин турибди. Генуяликларнинг таъқибчилари «Болонья», «Фиорентина» ва «Удинезе» клублари ўз ўйинларини бугун, якшанба куни ўтказишади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар