22.05.2021 11:10
3595
Зидан: «Ғолибман ва ютқазишни ёмон кўраман. «Реал»нинг ДНКси – ғалаба учун борини бериш»

«Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан якунланаётган мавсумни баҳолади.

«2017 йили чемпионатни сўнгги куни ютгандик. Айнан шундай ҳолат Ла Лигани ва футболни чиройли қилади. Мавсум яхши ўтди. Асосийси, бор кучимизни беришимиз керак эди ва буни бажардик – ҳам футболчилар, ҳам жамоада ишлайдиганларнинг барчаси.

10дан 10 ёки 9,5 баллга эга бўлишимизни билиб оламиз. 3 очкони қўлга киритишимизга ишонамиз. Футболчиларим ҳар доим қўлларидан келганча ҳаракат қилишган. Бошидан охиригача жароҳатлар, коронавирус билан…

Ўзимни жуда кўп танқид қиламан. Ғолибман. Баъзида ҳеч нарса мени безовта қилмаётгандек туюлса ҳам, ютқазишни ёмон кўраман. Ғалаба қозониш учун ҳамма нарсани бераман ва бу – «Реал»нинг ДНКси. Футболчилар ғалабани хоҳлашади ва қийинчиликларга қарамай, ҳар доим борларини беришади», – дея Зиданнинг сўзларини келтиради клуб расмий сайти.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар