22.05.2021 10:30
4072
Симеоне «Вальядолид» билан ўйин олдидан: «Иккала жамоа ҳам мақсадига эришиш учун жонини беради»

«Атлетико» бош мураббийи Диего Симеоне Ла Лиганинг сўнгги туридан ўрин олган «Вальядолид»га қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди. 

«Бу натижага эришиш учун кўп вазиятларни бошдан кечирган узоқ мавсум ўтказдик. Энди сўнгги тур ва икки жамоа чемпионлик учун курашмоқда. Бу – Испания чемпионати. 

«Вальядолид» билан ўйин? Икки жамоа турли мақсадлар учун кураш олиб борадиган финал. Иккала жамоа ҳам мақсадига эришиш учун жонини беради», – дея Симеоненинг сўзларини келтиради Marca. 

Эслатиб ўтамиз, «Атлетико» 83 очко билан пешқадам ва 2-ўриндаги «Реал»дан 2 очкога олдинда. «Вальядолид» эса Ла Лигада қолиш учун ғалаба қозониши шарт, шу билан бирга рақиблари «Уэска» ва «Эльче» мағлубиятга учраши керак.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар