22.05.2021 20:52
3739
Манба: Месси «Барселона»да қолишга қарор қилди. У шартномасини яна икки йилга узайтиради

Ёзда амалдаги шартномаси якунига етадиган Лионель Месси «Барселона»даги фаолиятини давом эттирадиган бўлди, дея хабар бермоқда BeIn Sports телеканали сайти.

Манбанинг хабар беришича, аргентиналик 33 ёшли футболчи тез орада Каталония клуби билан амалдаги шартномасини 2023 йилга қадар узайтиради. Томонлар оғзаки келишувга эришган. 

Италиялик инсайдер ва журналист Николо Скиранинг ҳам тасдиқлашича, Лионель оила аъзолари ва яқинлари билан келажагини муҳокама қилиб, «ПСЖ»дан тушган молиявий яхшироқ таклифни ҳам рад этган ва якунда клубда қолишга қарор қилган. Жамоада қолиши аниқ бўлгач, «Эйбар»га қарши Ла Лига сўнгги тури доирасидаги ўйинни ўтказиб юбориши маълум бўлган.

Қайд этилишича, Месси 2023 йилнинг ёзигача «Барса»да қолиб, сўнг Америка Қўшма Штатларига кўчиб, ўз кучини МЛСда синаб кўрмоқчи.

Маълумот учун, Месси Ла Лига жорий мавсумида 35 ўйинда 30та гол ва 9та ассистга муаллифлик қилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар