22.05.2021 11:31
4258
Куман: «Барса»нинг келажаги Месси билан яхшироқ»

«Барселона» бош мураббийи Роналд Куман ҳужумчи Лионель Мессининг Каталония клубида қолишига умид қилмоқда. 

«Умид қиламанки, Лео келгуси йилларда ҳам шу ерда қолади. У яна бир бор ўзига хос футболчи эканлигини намойиш этди. 30та голи билан жамоага ёрдам берди. Мен учун шахс ва мутахассис сифатида бу — 10 балл. 

Агар у жамоада қолмаса, бошқа ўйинчиларни тайёрлашимиз ва самарадорликка интилишимиз керак. Чунки у бўлмаса, бизга 30та гол етишмайди. «Барса»нинг келажаги Месси билан яхшироқ», — дея Куманнинг сўзларини келтиради Marca.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар