22.05.2021 18:57
2418
Бензема: «Мбаппе билан яхши тандем бўла олишимизга шубҳам йўқ»

«Реал» ҳужумчиси Карим Бензема Франция миллий жамоаси сафида «Пари Сен-Жермен» форварди Килиан Мбаппе билан яхши тандем бўла олишига ишонишини айтди.

«Мбеппе билан бир чизиқда тўп суриш осон бўлса керак. У ёш бўлса-да, жуда иқтидорли йигит. Килианнинг ўйини ва ҳаракатлари ёқади. У билан майдонда тезда тил топишиб кетишимиз ва яхши тандем бўла олишимизга шубҳам йўқ. Аммо фақат Мбаппе – Бензема тандеми ҳақида гапириш нотўғри бўлади. Франция миллий жамоасида иқтидорлар талайгина. Гризманн, Жиру, Погба, Дембеле, Коман, Бен-Йеддер ҳам олдинги чизиқда яхши ўйнай олишади. Мураббий кимни лозим топса, ўша майдонга тушади», - дейди Бензема Onze Mondial билан суҳбатда.

Маълумот учун, Бензема 8 йиллик фаолиятидан кейин Франция миллий жамоасининг Евро-2020 учун таркибидан ўрин олди. Французлар ушбу турнирда F гуруҳида Германия, Венгрия ва Португалия миллий жамоаларига қарши майдонга тушади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар