22.05.2021 09:14
5194
Бензема – Onze Mondial талқинига кўра Европанинг энг яхши футболчиси (топ-10)

«Реал» ҳужумчиси Карим Бензема Франциянинг Onze Mondial журнали талқинига кўра Европада 2020/21 йилги мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Барча турнирлар доирасида 29та гол ва 8та голли узатмани ўз ҳиобига ёздириб қўйган 33 ёшли француз илк бор ушбу номинацияда ғолиб бўлди.

Бензема 47,3% овоз тўплаб, «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси (20,1%) ва «Бавария» форварди Роберт Левандовскини (11.3%) ортда қолдирди. 

Шунингдек, топ-10дан қуйидаги футболчилар ўрин олишди: 
4. Килиан Мбаппе («ПСЖ», 10,3%)
5. Бруну Фернандеш («Манчестер Юнайтед», 3,5%)
6. Криштиану Роналду («Ювентус», 3,2%)
7. Йозуа Киммих («Бавария», 1,5%)
8. Эрлинг Ҳоланд («Боруссия» Дортмунд, 1%)
9. Ромелу Лукаку («Интер», 0,8%)
10. Илкай Гундўған («Манчестер Сити», 0,7%).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар