21.05.2021 23:40
19520
Саудия Арабистони ФИФАга жаҳон чемпионати бўйича таклиф билан чиқди. 166та мамлакат футбол федерацияси ғояни қўллаб-қувватлаган

Саудия Арабистони футбол федерацияси (SAFF) жаҳон чемпионати ўйинларини ҳозиргидек 4 йилда бир эмас, ҳар 2 йилда ўтказиш бўйича ФИФАга таклиф билан чиқди, дея хабар бермоқда Испаниянинг As нашри.

Манбанинг ёзишича, ФИФА саудияликлар таклифини маъқуллаган ва ташкилот президенти Жанни Инфантино таклиф кўриб чиқилишини билдирган.

Қайд этилишича, Саудия Арабистони футбол федерациясининг таклифи 166та мамлакат футбол федерацияси томонидан қўллаб-қувватланган, 21та федерация эса ўз позициясини жавобсиз қолдирган.

Саудия Арабистони федерацияси мундиалнинг ҳар икки йилда ўтказилиши миллий жамоалар иштирокидаги халқаро ўйинлар сонини камайтиришга ёрдам бериб, ўйинлар даражаси ошишига хизмат қилишига ишонмоқда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар