21.05.2021 15:36
7970
Месси Ла Лига сўнгги турини ўтказиб юборадиган бўлди

«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси Ла Лига 38-тури доирасидаги «Эйбар»га қарши учрашувни ўтказиб юборади, дея хабар бермоқда клуб расмий сайти.

Аргентиналик футболчи клуб бош мураббийи Роналд Куманнинг рухсати билан жамоанинг жума кунги машғулотларини ўтказиб юборган. 

Месси Ла Лига жорий мавсумида 30та гол билан тўпурарлар курашида катта фарқ билан 1-ўринда бормоқда.

Маълумот учун, «Эйбар» - «Барселона» учрашуви 22 май шанба куни соат 21:00да бошланади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар