21.05.2021 13:37
3174
Теглар
«Арсенал» «Норвич» хавбекини сотиб олмоқчи

«Арсенал» ёзги трансферлар ойнасида «Норвич»ни АПЛга қайтаришга катта ҳисса қўшган яримҳимоячи Эмилиано Буэндиани ўз сафига қўшиб олишни мақсад қилган. 

СВS'нинг хабарига кўра, лондонликлар яқин кунларда 24 ёшли аргентиналик футболчининг трансфери борасида таклиф тайёрлашади. Футболчининг ўзи ҳам трансферга қарши эмас. 

«Арсенал» Буэндиа билан январь ойидаёқ битим тузмоқчи эди. Аммо ўшанда «Норвич» рад жавобини берган, натижада «тўпчилар» «Реал»дан Мартин Эдегорни ижарага олишганди. 

Буэндианинг «Норвич» билан шартномаси 2024 йил ёзигача мўлжалланган. У бу мавсумда Чемпионшипда 39та ўйин ўтказиб, 15та гол урди ва 16та голга ассистентлик қилди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар