20.05.2021 14:24
3155
Жеррард АПЛ шуҳрат залига киритилган 7-футболчига айланди

«Ливерпуль» собиқ футболчиси, ҳозирда «Рейнжерс» бош мураббийи сифатида фаолият юритаётган Стивен Жеррард АПЛ шуҳрат залига киритилди.

Англиялик яримҳимоячи 17 ёшидан «Ливерпуль» сафида фаолият бошлаб, АПЛ доирасида 504 ўйинда майдонга тушиб, 120та гол ва 92та ассистга муаллифлик қилган. 

Стивен Англия чемпионатида 6 марта ойнинг энг яхши футболчиси деб топилган. У «Ливерпуль» сафида 6 марта Англияда соврин ютган, бироқ АПЛ ғолиблигини қўлга кирита олмаган.

Маълумот учун, 40 ёшли футболчи АПЛ шуҳрат залига киритилган 7-футболчига айланди. Бунгача Алан Ширер, Тьерри Анри, Эрик Кантона, Рой Кин, Фрэнк Лэмпард ва Деннис Бергкамп сингари ўйинчилар бундай шарафга муносиб кўрилгандилар.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар