20.05.2021 20:05
17385
Теглар
Агуэро ЕЧЛ финалидан кейин қайси клубга ўтиши ойдинлашди

«Манчестер Сити» ҳужумчиси Серхио Агуэро мавсум якунида жамоани тарк этиб, Ла Лигада фаолият бошлайди.

Mundo Deportivo’нинг ёзишича аргентиналик ҳужумчи Чемпионлар лигаси финалидан кейин эркин агент сифатида Каталония жамоаси сафига қўшилади. Агуэро «Барселона» раҳбарияти билан икки йиллик битим борасида келишувга эришган. 

Қайд этилишича, футболчи ва клуб томон шартномани Америка кубоги стартидан аввал расмийлаштирмоқчи. Серхионинг тақдимот маросими эса ушбу турнирдан кейинга режалаштирилмоқда. 

Аввалроқ, Агуэро Каталония жамоасига ўтиш учун маоши камайишига рози бўлгани ҳақида хабар берилган эди.

Маълумот учун, 32 ёшли форвард АПЛ жорий мавсумида 11 ўйинда 2та голга муаллифлик қилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар