19.05.2021 11:34
2770
Пирло: «Илк мавсумимдаёқ икки финалда қатнашишга бахтига муяссар бўлдим. Гасперини учун эса бутун фаолиятидаги 2-финал»

«Ювентус» бош мураббийи Андреа Пирло Италия Кубоги финалидан ўрин олган «Аталанта»га қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Ўйин ҳимояга асосланади, деб ўйламайман. Ҳамма «Аталанта» билан баҳсларда дарвоза томон зарбалар, юқори темп, шиддатли ўйин кутади.

Умуман олганда, бу – Европа даражасидаги ўйин. Тайёрмиз. Нима кутиш кераклигини биламиз. Финалда ўйнашга лойиқмиз ва кубокни уйга олиб келишни истаймиз. Биринчи мавсумдаёқ икки финалда қатнашиш бахтига муяссар бўлдим (аввалроқ Италия Суперкубогида «Наполи» мағлуб этилганди). 

Гасперини учун фаолиятидаги иккинчи финал. (2019 йили Италия Кубоги финалида «Лацио»га ютқазган).  Бизда турли йўллар бор. Биз турли характерга эга мураббийлармиз. У «Аталанта»ни Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичига олиб чиқди ва жамоасининг ютуқларини бутун Европа қадрлади. Мен эса саргузаштни энди бошлаяпман ва, умид қиламанки, бундай финалларда кўп бор қатнашаман», – дея Пирлонинг сўзларини келтиради Football Italia.

«Аталанта» – «Ювентус» баҳси бугун бўлиб ўтади. Беллашув Тошкент вақти билан 00:00да бошланади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар