18.05.2021 22:17
2751
Расман. Бензема 6 йиллик танаффусдан сўнг миллий жамоага чақирилди. У Евро-2020да қатнашади

«Реал» ҳужумчиси Карим Бензема Франция миллий жамоасининг Евро-2020 учун 26 кишилик қайдномасидан ўрин олди.

33 ёшли футболчи «учранглилар» сафида 6 йилдан бери ўйнамаётганди. У миллий жамоада сўнгги бор 2015 йил октябрь ойида Арманистон билан баҳсда майдонга тушганди.

Эслатиб ўтамиз, ҳужумчи миллий жамоадаги шериги Матье Вальбуэна билан боғлиқ можарога аралашгани сабабли Франция миллий жамоасидан четлатилганди.

Бензема Ла Лигада бу мавсумда 33 ўйинда 22та гол, ЕЧЛда эса 10 ўйинда 6та голга муаллифлик қилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар