17.05.2021 12:12
9662
Теглар
Учта автогол, 2та пенальти ва 9та гол. «Олтин аср» 90+3-дақиқадаги пенальти эвазига «Олой»ни мағлуб этди

ОФК Кубоги «F» гуруҳи 2-тури доирасидаги дастлабки учрашув якунига етди.

Душанбеда ўтган баҳсда Қирғизистоннинг «Олой» ва Туркманистоннинг «Олтин аср» клублари ўзаро тўқнаш келишди. Голларга бой ўтган баҳс воқеаларга ҳам тўла бўлди. 3та автогол, 2та пенальти кузатилган баҳснинг 90+3-дақиқасида Аннадурдиев томонидан 11 метрлик нуқтадан киритилган гол туркман клубига ғалаба келтирди – 5:4.

Натижада Қирғизистон клуби гуруҳдан чиқиш имкониятини йўқотди, Туркманистон чемпиони эса 4 очко билан ҳозирча пешқадамга айланди. «Насаф» - «Хўжанд» ўйини соат 21:05да бошланади.

ОФК кубоги. 2-тур. Душанбе
«F» гуруҳи. 17 май (душанба)
«Олой» (Қирғизистон) - «Олтин аср» (Туркманистон) – 4:5
Голлар: Айдар Мамбеталиев 29, Гуйчмурад Аннакулиев (авт.) 72, Фурқат Турсунов (авт.) 83, Адилет Нурлан уулу 89 – Ойбек Абдуғаффоров (авт) 2, Алтимурад Аннадурдиев 41 пен., 90+3 пен., Вазиргелди Илёсов 44, Михаил Титов 48.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар