17.05.2021 10:55
7058
Симеоне «Осасуна» устидан қозонилган ғалаба ва Суарес ҳақида гапирди

«Атлетико» бош мураббийи Диего Симеоне Ла Лиганинг 37-туридан ўрин олган «Осасуна» (2:1) билан ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Жамоа яна бир ажойиб ўйинни ўтказди. Биринчи бўлимда жуда кўп имкониятлар мавжуд эди. Будимирнинг чиройли голигача ўйинни назорат қилдик. Якунда муносиб жавоб беришга муваффақ бўлдик. Имкониятлар камайганда янада самарали ҳаракат қилдик. Футболда имкониятлардан фойдаланиш муҳим, айниқса, финишда.

Суарес – ажойиб тўпурар. У Мадридга биринчи кунданоқ ўзини кўрсатиш учун келган. У гол уролмаган пайтлари ҳам қўлидан келганича ҳаракат қилди. Ўйин натижасини ҳеч ким ундан яхшироқ ҳал қила олмайди», – дея Симеоненинг сўзларини келтиради журналист Дермот Корриган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар