17.05.2021 08:42
5574
Клопп: «Дарвозабонлар томонидан урилган голлар ичида энг яхшиси! Ҳужумчилар шундай тўп киритишади»

 «Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клопп АПЛнинг 36-туридан ўрин олган «Вест Бромвич»га (2:1) қарши баҳсдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Қизиқарли ва яхши ўйин бўлди. Қандай лаҳза! Умид қиламизки, бу мавсумда яна бир муҳим воқеамиз бўлади. Оғир ўйин. Ўзгача ғалаба. Ҳозир бундан бахтлироқ бўла олмайман.

Бу – дарвозабонлар томонидан урилган голлар ичида энг яхшиси. Ҳужумчилар шундай гол уришади. Жиру шунақа гол урганида «Бу топ-даража» деб айтасиз. Ва бу чиндан ҳам топ-даража! Вау!

Ҳатто ярим йўлдан ҳам ўтганимиз йўқ. «Бёрнли» майдонида ғалаба қозонишимиз керак. Биз қила оладиган ягона нарса – рақибларга босим ўтказишда давом этиш», – дея германиялик мутахассиснинг сўзларини келтиради BBC Sport.

Эслатиб ўтамиз, беллашувнинг 90+5-дақиқасида мерсисайдликлар посбони Алиссон бурчакдан оширилган тўпни боши билан рақиб дарвозасига жойлаб, жамоасига муҳим ғалабани тақдим этди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар