15.05.2021 09:17
2725
Жорже Мендеш: «Роналдунинг ҳозирги режаларидан «Спортинг»га қайтиш ўрин олмаган»

«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг агенти Жорже Мендеш мижозининг келажаги ҳақида гапирди.

«Криштиану «Спортинг» қўлга киритган титул билан фахланади, буни у барчага намойиш қилди. Аммо ҳозирда унинг режаларидан Португалияга қайтиш ўрин олмаган», – дея Мендешнинг сўзларини келтиради Rеcord.  

Эслатиб ўтамиз, 11 май куни «Спортинг» Португалия чемпионлигини қўлга киритгач, Криштиану собиқ клубини ғалаба билан табриклади. Ҳужумчининг онаси эса чемпион жамоа мухлисларига: «Роналду келаси мавсумда шу ерда ўйнайди. Уни кўндираман», – деди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар