15.05.2021 12:43
9671
«Женоа» – «Аталанта» ўйинида 7та гол киритилди, Элдор захирадан майдонга тушиб А Сериядаги илк дублини нишонлади

Италия А Серияси 37-тури доирасида «Женоа» ўз майдонида А Серия пешқадамларидан бири «Аталанта»ни қабул қилди.

Учрашувнинг биринчи бўлимидан кейин меҳмонлар учта гол фарқи билан ҳисобда олдинга чиқиб, ғалабани деярли расмийлаштирган эди. Иккинчи бўлимда эса Элдор Шомуродов захирадан майдонга тушиб, ўйинда бурилиш ясай олди. 

Майдонга тушганидан икки дақиқа ўтиб, 48-дақиқада Элдор ажойиб зарбаси билан ҳисобдаги фарқни қисқартирган бўлса, орада Пашалич фарқни яна учтага етказди. 67-дақиқада Пандев пенальтидан ҳисобни қисқартирди, 84-дақиқада эса Шомуродов яна катта саҳнага чиқди. Элдор дарвозабон билан деярли яккама-якка вазиятга чиқиб, ўйиндаги якуний натижани ўрнатди – 3:4.

Ушбу гол эвазига Элдор Шомуродов А Сериядаги дастлабки дублини расмийлаштирди. Бу ўзбекистонлик ҳужумчининг Италия чемпионатидаги 7-голига айланди. 

Натижада «Аталанта» 78 очко билан 2-ўриндаги ўрнини мустаҳкамлаб, ЕЧЛ йўлланмасига яқин келган бўлса, «Женоа» 39 очко билан 14-ўринда бормоқда. Клуб А Серияда қолиш вазифасини бажарган.

А Серия. 37-тур
Женоа – Аталанта 3:4

Голлар: 0:1 – 9 Сапата, 0:2 – 26 Малиновский, 0:3 – 44 Гозенс, 1:3 – 48 Шомуродов, 1:4 – 51 Пашалич, 2:4 – 67, пенальти Пандев, 3:4 – 84 Шомуродов.
Женоа – Маркетти, Гильоне (Портанова, 57), Масьелло, Онгене, Радованович, Ровелла, Кассата (Элдор Шомуродов, 46), Зайц (Касо, 46), Мелегони (Эбонг, 79), Пьяца, Дестро (Пандев, 46).
Аталанта – Голлини, Хатебур, Ромеро, Толои, Гозенс (Паломино, 76), Малиновский (Ламмерс, 57), де Рон, Миранчук, Фройлер (Пессина, 46), Гимшити, Сапата (Пашалич, 46).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар